Линклар

Чехияга ўқишга келаётган ўзбекистонликлар ортмоқда


29 ноябр куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Чехияда олий таълим имконлари хусусида тақдимот маросимини ўтказишни режаламоқда.

Тошкентдаги Чехия элчихонаси биринчи котиби Роман Масарикнинг Озодликка айтишича, Плзен шаҳридаги Ғарбий Боҳемия университети професори иштирок этадиган тақдимот чоғида Европа марказида ўқишни истаган ўзбекистонлик ёшлар мавжуд дастурлар билан танишиши мумкин.

Жаноб Масарикка кўра, Чехияда ўқишни истовчилар сони ортмоқда.

- Биринчидан, йилдан йилга Ўзбекистондан бориб, Чехияда ўқиётган талабалар сони ортмоқда. Иккинчидан, ўзбек ёшлари чех тилида олий таълим бепуллигини билишганидан сўнг чех тилини таълим масканига қабул қилиниш даражасида ўрганмоқда ва шу боис, Чехиядаги тил курсларига кетаётган ёшлар сони ортмоқда, деди Чехиянинг Тошкентдаги элчихонаси вакили.

Келаси душанба куни Чехия элчихонасида ўтказиладиган тақдимот маросими жамоатчилик учун очиқ. Бу ҳақдаги батафсил маълумотни элчихона интернет саҳифасидан топиш мумкин.
XS
SM
MD
LG