Линклар

Oxus Gold Хитойни ўзбек олтин конларига олиб кирмоқчи

  • Фаррух Юсуфий

Ўзбекистон олтин конларини ўзлаштиришда Хитой ширкатлари ҳам иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистон олтин конларини ўзлаштиришда Хитой ширкатлари ҳам иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистонда олтин қазиб олиш билан шуғулландиган Британиянинг Oxus Gold шикарти Хитой сармоядорларидан 185 миллион АҚШ долларига тенг маблағ олишга умид қилмоқда. Бу маблағ Ўзбекистоннинг Қизилқум чўлларидаги конларда олтин қазиб олиш ҳажмини кўпайтиришга ишлатилиши кўзда тутилмоқда.


Хитой Сармоядорлар консорциуми йил бошида эрилишлган келишув бўйича шартнома имзолшга дастлабки розилигини бергани ҳақида Озодлик радиосига Oxus Gold ширкатнинг жамоатчилик билан ишлаш бўйича ходими Эд Портман маълум қилди.

- Бу Хитой сармоядорлари томонидан Oxus Gold билан шартнома имзоланишининг дастлабки маъқулланиши бўлди. Бу жараён уч босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичи асосийси ҳисобланади. Яъни шартноманинг имзоланиши ҳозирча узил-кесил ҳал этилгани йўқ, лекин асосий дастлабки розилик берилгани боис, Хитой Сармоядорлар консорциуми билан 185 миллион АҚШ долларига тенг шартноманинг жорий йил охиригача имзоланишини кутмоқдамиз, деди Oxus Gold вакили.

Унинг айтишича, Хитой сармоядорлари Oxus Gold ширкатининг 50 фоизидан ортиқроқ акцяилари эвазига бериши кутилаётган 185 миллион АҚШ доллари “Amantaytau Goldfields” Ўзбекистон-Британия қўшма корхонаси Марказий Қизилқум конларида олтин қазиб олиш ишларини такомиллаштиришга сарфланади.

Хитойлик саромядорларнинг “Amantaytau Goldfields”да иштирок этиши, мазкур корхонанинг 50 фоизига эгалик қиладиган Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳам маъқулланиши лозим эди.
Жаноб Портманга кўра, Ўзбекистон томони бир неча ой давом этган музокараладан кейин бунга розилик берган.

- Хитой Сармоядорлар консорциуми билан йил бошгида келишувга эришилганида Ўзбекистон томони бу масалани кўриб чиқиши лозимлигини айтган эди, лекин жорий йил июн ойида Ўзбекистон ҳукумати бунга розилигини берди, шунинг учун ҳозир гап фақат хитойликларнинг розилиги ҳақида бормоқда.

Oxus Gold ширкати 1998 йилда Ўзбекистон ҳукумати билан “Amantaytau Goldfields” қўшма корхонасини тузиш бўйича келишувни имзолаганидан бери Қизилқумда олтин қазиш билан шуғулланиб келади.

Андижон воқеаларидан кейин, 2006 йилда Ўзбекистон ҳукумати Oxus Gold ва мамлакатдаги олтин конларини ўзлаштириш билан шуғулланиб келган яна бир ҳорижий ширкат – АҚШнинг Newmont Mining ширкатларини солиқдан бўйин товлаганлик айби билан судга берган эди.

Ўшанда Newmont Mining Ўзбекистон ғазнасига 48 миллион АҚШ доллари миқдоридаги солиқни тўламагани ваъжидан ширкатнинг “Зарафшон-Нюьмонт” қўшма кохонасидаги улуши тортиб олинган эди.

Бироқ америкаликлардан фарқли ўлароқ, Oxus Gold ширкати Ўзбекистондаги судда ғолиб чиққан. Бунинг эвазига Британия ширкати ўша пайтда президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнорага тегишли экани айтилган собиқ Зеромакс ширкатига 16 фоиз акцияларни хатлаб беришга мажбур бўлган эди.

Бироқ ўшандан бери Швейцарияда рўйҳатга олинган, лекин бутун фаолиятини Ўзбекистонда олиб борган Зеромакс ширкати тугатилиб, унинг активлари Ўзбекистон ҳукумати томонидан мусодара қилинди. Oxus Gold ширкати бошқарув кенгаши аъзоси ва Зеромакс ширкатининг собиқ бошлиғи Миродил Жалолов эса қамоққа ташланди.

Собиқ Зеромакснинг Oxus Gold ширкатидаги 16 фоизлик улуши Ўзбекистон ҳукуматига ўтганми, йўқми аниқ айтиш қийин, чунки Зеромакс билан боғлиқ вазиятни расмий Тошкент изоҳламай келмоқда.

Oxus Gold вакили Эд Портман на Зеромакс, на Миродил Жалолов тақдири ва на унинг ширкатдаги бугунги ўрни борасида изоҳ бера олишини таъкидлади.

2006 йилда Ўзбекистон ҳукумати билан Oxus Gold ўртасидаги тортишувларни ёритган журналист, ҳозирда Москвада чиқадиган Оазис журналининг бош муҳаррири Дмитирий Аляев, Хитой саромядорларига ўз акцияларининг назорат пакетини сотишга қарор қилган Британия ширкати ўзи учун бошоғрига айланганг ўзбек проектидан қутилишга ҳаракат қилаётган кўринади, деган фикрда.

- Боиси Ўзбекистонда олтин ҳукумат назоратида бўлган, тўғрироғи президент Каримовнинг оиласи бу соҳани ўз қўлида ушлаб келган. Олтинни ё Каримовга яқин шахслар ёхуд унинг қариндошлари, хусусан тўнғич қизи Гулнора Каримова назорат қилиб келади. Oxus Gold 2007 йилда маълум миқдордаги акцияларини Гулнорага тегишли бўлган Зеромакс ширкатига сотишга мажбур бўлган эди. Энди эса, афтидан Oxus Gold га яна босим ўтказилмоқда ва бу ширкат ҳеч бўлмаса бир нарсалик бўлиб қолиш учун ўз акцияларига харидор топган кўринади.

Акс ҳолда, Каримов оиласи ширкатнинг бор бутини тортиб олишини улар яхши билади. Хусусан, АҚШнинг Newmont Mining тажрибаси буни кўрсатган, дея қўшимча қилади москвалик журналист.

2010 йилда “Amantaytau Goldfields” қўшма корхонаси йилига қазиб оладиган олтин миқдори 300 минг унция, яъни 9 тоннадан ортиқроқни ташкил этгани айтилмоқда.

Хитойлик сармоядорлар бераётган пуллар ҳам айнан “Amantaytau Goldfields” корхонасининг ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга сарфланади, дейди Oxus Gold сўзчиси.

- Oxus Gold “Amantaytau Goldfields” қўшма корхонаси ўзлаштирадиган майдонлардаги олтин заҳираларининг умумий миқдорини ҳозирги 2,4 миллион унциядан (74,65 тонна) 7 миллион унцияга (217,73 тонна) кўпайтириш ниятида. Хитой сармояси, жумладан янги конларни разведка қилиш ишларига йўналтирилади, дейди Oxus Gold ширкатнинг жамоатчилик билан ишлаш бўйича ходими Эд Портман.

Унинг айтишича, ҳозирда Британиянинг Oxus Gold ширкати фақатгина Ўзбекистонда олтин қазиб олиш билан шуғулланмоқда. Кейинги пайтларда ширкатнинг ишлари юришмай қолган ва синишнинг олдини олиш мақсадида, Хитой Сармоядорлар консорциуми билан битимга боришга қарор қилинган.
XS
SM
MD
LG