Линклар

logo-print

Қурбон ҳайити куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида беш кишидан иборат оила сўйиб кетилди. Маълум бўлишича, маҳаллий қозоқлардан экани айтилаётган оила бошлиғи киракашлик билан кун кечирган.


Тошкент вилоятининг Қибрай туманида истиқомат қилувчи Ғафур отанинг Озодликка айтишича, бу машъум воқеа ҳайит куни содир бўлган:

- Қибрай районида Чинобод деган қишлоқ бор. Қибрайдан узоғи 8 километр. Чинободга кирганингизда, ўнгга Чирчиқ массивига кетади, чапга Тошкентга кетади. Ўша ерда Октябр деган маҳалла бор экан. Биринчи уй қозоқ боланики экан. Беш кишини ўлдирган экан. Отини ҳеч ким билмади. Таксичилик қилар экан. Майскийда ҳам Қозоғистонга йўл борда. Майский пост бор. Бу яқин ўша ерларга. Ўша ерда таксичилик қилар экан. Ўзи, хотини, иккита боласи, бир ярим яшар боласи бор экан, шу куни қайинсинглиси ҳам келган экан. Ўлдириб кетишибди ҳаммасини. Ҳеч ким билмасдан ўлик икки-уч кун ëтган.

Озодлик: Икки-уч кун ҳеч ким билмаган-а?

- Йўқ, ҳаммасини ўлдириб кетганда. Мен ҳозир биттасидан сўраган эдим. Ўзи танир экан шу болани. Майскийдан товар, одамларни у ëқдан бу ëққа ўтказиб юрар экан бу бола.

Озодлик: Қандай ўлдиришган экан?

- Бир ярим яшар боласигача сўйиб кетган дейди. Ҳаммаси сўйилган,- дейди Ғафур ота.

Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилиб, бу ҳақда маълумот олишнинг имкони бўлмади. Қибрай тумани ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мулозими шундай воқеа бўлганини тасдиқлади. У фақат ўлдирилган оила бошлиғининг исмини билишини айтди:

- Бовуржон экан исми, фамилиясини билмадим,- дейди ҳокимият мулозими.

Норасмий маълумотларга кўра, ўлдирилган оила бошлиғи Бовуржон ўзбек-қозоқ чегарасидан одам ўтказиш, контрабанда юклари ўтказиш ишлари билан шуғулланиб юрган. Баъзи тахминларга кўра, унинг бу фаолияти оиласига суиқасд қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

Қибрайлик Ғафур отанинг айтишича, айни пайтда Чинобод қишлоғи қуролланган милиция ходимлари билан ўраб олинган ва йўлларда қаттиқ текширув олиб борилмоқда:

- Ҳозир ҳамма ёқ облава, Чинободда ҳам облава, Чирчиқда ҳам. 19 куни бир таксичи Чинободга борган экан. Эрталабгача қамқаб қўйишибди. Шунга ҳозир ҳеч ким у ёққа бормаяпти,- дейди Ғафур ота.

Озодлик радиоси бу воқеа ривожини кузатишда давом этади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG