Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:43

Камбожада 345 киши оломон оёғи остида нобуд бўлди


Камбожа ҳукумати расмий вакили Хийю Канҳаритнинг баёнотига қараганда, кеча мамлакат пойтахти Пномпен шаҳрида бўлиб ўтган фестивал чоғида камида 345 киши оломон оёғи остида қолиб нобуд бўлди, 400 дан зиёд одам тан жароҳати олди.

Фожеа фестивал доирасида ўтказилган концертлардан биридан сўнг, кўп минг кишилик томошабин кўприкдан ўтаётганда юз берди. Тиқилинчдан омон қолиш учун одамлар ўзини кўприкдан дарёга отди.

Камбожа ҳукумати ҳисоб-китобича, душанба куни ниҳоясига етган уч кунлик Сув байрамида тақрибан икки миллион киши иштирок этди.
XS
SM
MD
LG