Линклар

Собиқ президент Бакиев ва бошқалар устидан суд бугун давом этади


Бугун Бишкекда Қирғизистон экс-президенти Қурманбек Бакиев, унинг бир қатор қариндошлари ва собиқ ҳукумат амалдорлари устидан ўтаётган судловнинг навбатдаги мажлиси бўлади.

Тилга олинганлар хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда ва 7 апрел кунги воқеалар давомида Бишкекда мухолифат тарафдорларини отиб ўлдирганликда айбланмоқда.

Ўтган ҳафтада бошланган суднинг судланувчилар курсиларида 22 киши ўтирган эди. Кечаги мажлисга судланувчилардан уч нафари келмади. Судья кечаги мажлисда бу уч судланувчига нисбатан аввал қабул қилинган эҳтиёт чорасини бекор қилиб, уларни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди. Бироқ уларнинг қаердалиги маълум эмас.

Экс-президент ва яна 5 юқори лавозимли амалдорга айблов сиртдан эълон қилинган бўлиб, улар ҳозирда мамлакатдан ташқарида - халқаро қидирувга берилган.

7 апрел куни Бишкекда 80 дан зиёд одам ўлган эди. Прокуратура намойишчиларнинг ўлими учун жавобгарликни Бакиев ва унинг атрофида бўлган амалдорлар зиммасига юкламоқда.
XS
SM
MD
LG