Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:15

Келажакда украиналиклар Европага визасиз боради


Европа Иттифоқи билан Украина ўзаро виза тартибини бекор қилиш томон ҳаракатлар режасини келишиб олди.

Бу ҳақдаги келишувга Брюсселда ўтган Европа Иттифоқи –Украина саммитида эришилди.

Қабул қилинган режага биноан Украина чегара назорати тизимини такомиллаштириши, ўзининг миграция сиёсатини Европа Иттифоқи андозаларига мослаштириши лозим.

Европа Комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозу Киев инсон ҳуқуқлари соҳасида Европа меъёрларига тўла ва оғишмай риоя қилиши лозимлигини яна бир бор таъкидлади.
XS
SM
MD
LG