Линклар

Хиёнатчи аёлни тошбўрон қилмасликлари мумкин


Эрига хиёнати учун тошбўрон қилиб қатл этишга маҳкум қилинган эронлик аёл Сакина Муҳаммадий Аштианийнинг ҳаёти сақлаб қолиниши мумкин.

Бундай эҳтимол тўғрисида Эроннинг юқори лавозимли расмийси баёнот берди.

Эроннинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раҳбари Муҳаммад Жавод Лорижоний маҳаллий Press-TV телеканалига берган интервьюсида кенгаш аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун имкони борича ҳаракат қилаётгани тўғрисида гапирди.

Мазкур аёл устидан жорий йилда чиқарилган ҳукм жаҳон бўйлаб шов-шувга сабаб бўлган, Аштианийнинг ҳимоясига қатор халқаро ташкилотлар ва Ғарб давлатлари етакчилари чиқиш қилган эди.
XS
SM
MD
LG