Линклар

logo-print
Шимолий Корея артиллерияси Жанубий Кореянинг аҳоли яшайдиган баҳсли чегара ҳудудини ўққа тутди.

Жанубий Корея ҳарбийларига кўра, мамлакат ҳарбийлари ҳам Корея ярим оролининг ғарбий минтақасидаги баҳсли денгиз соҳили бўйлаб Шимолий Корея ҳудудини артиллериядан ўққа тутган.

Жанубий Кореянинг Йонхап ахборот агентлиги хабарига кўра, тўқнашув пайтида Жанубий Кореянинг икки аскари нобуд бўлган, 13 нафари яраланган.

Шу муносабат билан Жанубий Корея президенти мамлакат хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисини ўтказди.

Хитой икки корейс давлати ўртасида юз берган тўқнашув хусусида ташвиш билдирди.

Россия эса вазиятнинг мураккаблашиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

- Бу ерда ҳамма нарса ҳарбий ҳаракатларга айланиб кетиши мумкин. Бу улкан хавф-хатардир ва уни четлаб ўтиш учун ҳамма воситалар ишга солиниши лозим, деди 23 ноябр куни Беларус пойтахти Минскда сўзлаган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
XS
SM
MD
LG