Линклар

Ниссан АвтоВАЗга сармоя ётқизишни режаламоқда


Япониянинг Ниссан ширкати Россиядаги автомобил ишлаб чиқарувчи энг йирик АвтоВАЗ ширкатига сармоя ётқизишни режаламоқда.

Япониядаги нуфузли “Nikkei” бизнес кундалиги хабарига кўра, бундан кўзланган мақсад Ниссан ширкати Россия бозорида ўз мавқеини кучайтиришдан иборат.

АвтоВАЗ заводи акцияларининг 25 фоизи Ниссаннинг ҳамкори бўлган Франциянинг Рено ширкатига тегишли.

Ниссан ва Рено биргаликда АвтоВАЗни ўз назоратига олишга умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG