Линклар

Норвегиядаги энг серқатнов ҳаво қўналғаларидан бири ҳисобланган Берген шаҳри аэропортидан одамлар эвакуация қилинди.

Бунга аэропорт биносида шубҳали пакет топилгани сабаб бўлди.

Полиция матбуот котиби Бярне Флокенес хавфсизлик ходимлари аэропортда қолдириб кетилган пакетда портловчи моддага ўхшаш нарса борлигини аниқлаганидан сўнг аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилганини айтди.

Унга кўра, махсус мутахассислар пойтахт Ослодан Берген шаҳрига жўнаб кетган.

Воқеа юзасидан ҳозирча ҳеч ким қўлга олинмаган.
XS
SM
MD
LG