Линклар

Карзай “толиблар вакили" билан учрашишни рад қилди


АҚШдаги ахборот агентликлари Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг ўзини Толибон ҳаракатининг юқори лавозимли вакили эканини иддао қилган шахс билан учрашишдан бош тортганини хабар қилди.

“New York Times” газетаси маълумотига кўра, ўзини толиблар қўмондонларидан бири Мулла Ахтар Муҳаммад Мансур деб таништирган шахс аслида бошқа одам бўлган.

“Washington Post” газетаси эса бу шахснинг Кветта шаҳридаги дўкон эгаларидан бири бўлганини хабар қилди.

НАТО ва Афғонистон расмийлари “Times” газетасига толибларнинг сохта лидери билан уч марта учрашганлари, бу шахснинг Кобул шаҳрига НАТО самолётида учиб келгани ва Ҳамид Карзай билан учрашиш учун президентлик саройига олиб борилганини айтдилар.

Кобулдаги Ғарб дипломатларнинг “Times” газетасига айтишларича, музокараларда иштирок этиш учун Покистондан келган бу шахсга “жуда кўп пул берилган”.

Афғонистон расмийларидан бири бу шахснинг Кобулга Покистон ISI разведка хизмати томонидан жўнатилган бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.
XS
SM
MD
LG