Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:43

Европада Афғонистон учқичлари парвози тақиқланди


Европа Иттифоқи Афғонистондаги ҳаво ширкатларига тегишли барча самолётларнинг ўз ҳаво ҳудуди орқали парвоз қилишини тақиқлади.

Бунга Афғонистонга қарашли йўловчи самолётларда хавфсизлик режимининг рисоладагидек жорий қилинмагани сабаб бўлди.

Афғонистондаги “Ariana” миллий ҳаво ширкатига тегишли самолётларнинг Европа Иттифоқи ҳаво ҳудудида парвоз қилиши аллақачон тақиқланган эди.

Кейинроқ “Kam Air” ширкати учқичлари парвози ҳам қисман таъқиқланди.

Эндиликда парвоз эмбаргоси рўйхатига Афғонистоннинг “Safi Airways” ширкати киритилди. Бу тақиқ 24 ноябрдан кучга киради.
XS
SM
MD
LG