Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:46

Белгия, Нидерландия ва Германияда жиҳодчилар қўлга олинди


Белгия, Нидерландия ва Германияда террорчиликка алоқадорликда гумонланган 10 нафар шахс бир пайтда амалга оширилган қўшма амалиëтлар натижасида қўлга олинди.

Белгия Федерал прокурорлари ҳибсга олинганларнингмамлакат ҳудудида террор ҳужумлари уюштиришни режалаганликда гумон этилаëтганини билдирди.

- 10 нафар гумондор шахс Белгия, Голландия, Марокаш ва чеченистонлик Россия фуқароларидир, деди Белгия Федерал прокуратураси матбуот котиби Лийн Нютс.

Айтилишича¸ мазкур гуруҳ Ал-Қоиданинг жиҳодчиларни ўз сафига ëллаш учун хизмат қиладиган интернет саҳифаси воситасида фош қилинган.
XS
SM
MD
LG