Линклар

Қирғизистонда яна 17 ўзбек бир умрга қамалди


- Cузоқ туман судининг 23 ноябр кунги ҳукми адолатсиз сиёсий ҳукмдир, - деди Қирғизистон жанубидаги июн воқеаларидан кейин тузилган Халқаро "Алишер Навоий институти" фаоли, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Дилшод Тиллахўжаев.

Жалолобод вилояти Сузоқ туман суди июн воқеалари давомида Сузоққа олиб борувчи йўлдаги “Сампа” пахта тозалаш заводи яқинида 16 кишини ўлдирганликда айблаб
17 ўзбекни умрбод, яна икки ўзбекни 25 йиллик қамоққа 23 ноябр куни ҳукм қилди.

Маҳкама жараёнини кузатган Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири Рисбой Абдураимовнинг айтишича, судланувчилар 16 кишининг ўлими ва 2 кишининг бедарак йўқолишида айбдор топилган:

- Туман суди пахта тозалаш заводида 12-13 июн кунлари содир бўлган қотиллик юзасидан кўрилган иш ҳукмини ўқиди. Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 17 кишининг мулки давлат тасарруфига ўтадиган бўлди. 25 йилдан қамоқ жазоси берилган икки киши – Сузоқ туманидаги собиқ Москва колхоз раиси, 64 ёшли пенсионер Усмонжон Аблазов ва Фурқатжон Абдужабборовларнинг ҳам мулки мусодара қилинадиган бўлди, - деди Рисбой Абдураимов.

Аввалроқ яна бир жалолободлик, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаров ҳам умрбод қамоққа ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG