Линклар

Афғонистон: парламент сайлови натижалари бугун эълон қилинади


Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси сентябрда ўтказилган парламент сайлови якуний натижаларини бугун эълон қилиши кутилмоқда.

Натижалар сайловдан кейин келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш зарурати борлиги учун шу кунгача эълон қилинмай келган эди.

Сайлов жараёнида йўл қўйилган қонунбузарликлар тўғрисидаги аризаларни ўрганувчи, БМТ қўллаб-қувватлаб келаётган махсус комиссия якшанба куни 21 номзоднинг ғалабасини бекор қилди.

Ҳаммаси бўлиб, овоз бериш жараёнида йўл қўйилган қонунбузарликларга оид 6 мингдан зиёд ариза ва шикоят кўриб чиқилди. Натижада сайловга қатнашган 5,6 млн сайловчи қарийб чорагининг овозлари бекор қилинди.
XS
SM
MD
LG