Линклар

ХАЭА: Эрон уранни бойитиш ишларини вақтинча тўхтатди


Халқаро Атом энергияси агентлигининг янги ҳисоботида айтилишича, Эрон ноябрнинг ўрталарида уранни бойитиш ишларини вақтинча тўхтатган.

Айни пайтда, ҳисобот муаллифлари фикрича, Эронда ишлаб чиқарилган кам бойитилган уран миқдори, агар қўшимча бойитилса, камида иккита атом бомбаси ясаш учун етарлидир.

Аввалроқ Эрон вице-президенти Али Акбар Солиҳий мамлакат компьютер тизими Stuxnet вирусидан зарар кўргани, лекин бу ҳолат ядровий дастур бўйича ишларга зарар етказмагани тўғрисида баёнот берган эди.

Саолиҳийнинг баёнотидан олдин эса, Эроннинг уранни бойитиш корхоналаридаги бир неча минг центрифуга техник муаммолар боис тўхтаб қолгани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлганди.
XS
SM
MD
LG