Линклар

logo-print

Вашингтон Жанубий Корея томонида


АҚШ президенти Барак Обама Корея ярим оролидаги вазият кескинлашиб кетгани муносабати билан ўтказилган мажлисда Вашингтон Жанубий Кореяни қўллаб-қувватлаяжагини билдирди.

Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, мудофаа вазири Роберт Гейтс, президентнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Том Данилонлар иштирокида бўлиб ўтган мажлисда Корея ярим оролида тинчликни қайта тиклаш ва хавфсизликни таъминлаш йўллари муҳокама қилинди.

Жанубий Корея ҳукуматининг сешанба кунги баёнотига қараганда, Шимолий Корея Ёнбен оролини ўнлаб снарядлардан ўққа тутган.

Шу муносабат билан Сеул ўз ҳудудига қарши агрессияга қарши кескин ҳарбий жавоб беришга тайёр эканлиги тўғрисида баёнот берди.

Икки Корея ўртасидаги баҳсли денгиз чегараси яқинидаги Ёнбен оролининг ўққа тутилиши оқибатида икки аскар нобуд бўлди, ўндан зиёд киши, шу жумладан, тинч аҳоли вакиллари яраланди.

Шимолий Еорея ўз навбатида Жанубий Кореяни провокация қилганликда айблади.

Халқаро ҳамжамият Корея ярим оролида юзага келган вазиятдан чуқур ташвиш билдирди.

- АҚШ Шимолий Корея томонидан амалга оширилган бу агрессияни кескин қоралайди. Биз ўз иттифоқчиларимиз томонида қаттиқ турамиз, - деди сешанба куни Пекинда чиқиш қилган АҚШнинг Шимолий Корея бўйича махсус вакили Стивен Босуорт.
XS
SM
MD
LG