Линклар

logo-print

Яна бир ўзбек спортчиси Осиё ўйинларидан четлаштирилди


Ўзбекистонлик яна бир спортчи – 23 ёшли Жаҳонгир Мўминов допинг истеъмол қилгани учун Осиё ўйинларидан четлаштирилди.

Осиё олимпияси кенгаши ўтган жума куни бошқа бир курашчи – дзюдо бўйича Осиё ўйинлари кумуш медалини қозонган Шокир Мўминовни ҳам допинг истеъмол қилгани учун ўйиндан четлаштирган ва медалдан маҳрум қилган эди.

12 нобяр куни Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бошланган Осиё ўйинлари 27 нобярга қадар давом этади.
XS
SM
MD
LG