Линклар

logo-print

АҚШ Жанбий Кореяни "елкама-елка" туриб ҳимоя қилади


АҚШ президенти Барак Обама Жанубий кореялик ҳамкасби билан суҳбатда Вашингтон ўз иттифоқчисини Шимолий Корея хуружидан елкама-елка туриб, ҳимоя қилишини таъкидлади.

Телефон орқали мулоқотда Барак Обама ва Ли Мюнг Бак тез кунлар ичида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишга келишиб олдилар.

Бундан аввал АҚШ президенти Шимолий Кореяни жиддий таҳдид ўлароқ қолаётган давлат, дер экан унга нисбатан чора кўриш зарурлигини таъкидлаган эди.

Обаманинг бу баёноти Жанубий Кореянинг икки денгизчиси Шимолий Корея ҳарбийлари икки давлат ўртасидаги баҳсли саналган ороллардан бирига артиллерия ҳужумини уюштириши оқибатида қурбон бўлган, яна 10 киши, шу жумладан, тинч аҳоли вакиллари эса жароҳатланганидан бироз ўтиб янграмоқда.
XS
SM
MD
LG