Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:39

Афғонистон парламент сайлови якуний натижаси эълон қилинади


Афғонистон Сайлов комиссияси сентябрда ўтган парламент сайловларининг якуний натижасини бугун эълон қилиши кутилмоқда.

Якуний натижаларни эълон қилиш сайловда қонунбузарликлар бўлгани хусусидаги шикоятларни текшириш жараёни туфайли кечиккан эди.

Якшанба куни комиссия сайловда ғолиб чиққан яна 21 номзод натижаларини бекор қилди.

Парламент сайлови чоғидаги қонунбузарликлар хусусида жами 6 мингдан ортиқ шикоят аризалари тушган ва 5 миллион 600 минг овознинг қарийб чорак қисми бекор қилинган.
XS
SM
MD
LG