Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:56

Ҳeлмандда жанггари деб гумонланган 16 киши ўлдирилди


Афғонистон жанубида амалга оширилган навбатдаги ҳаво ҳужумлари чоғида яна 16 жанггари ўлдирилди.

Ҳeлманд вилояти расмийлари берган маълумотга кўра, 13 жанггари НАТО қўшинларининг Кажаки туманида ўтказган амалиёти чоғида ўлдирилган.

Худди шу тумандаги бошқа бир манзилга уюштирилган ракета ҳужуми чоғида эса яна 3 жанггари ўлдирилгани айтилмоқда.

НАТО қўшинлари бу масканларни Толиблар гуруҳлари маскан тутган деб ҳисоблаб келади.
XS
SM
MD
LG