Линклар

logo-print
“Имрўз news” мустақил рўзномаси шу йил сентябр ойида давлат қайдидан ўтиб нашрдан чиқа бошланган эди. 24 ноябрдан эътиборан мазкур нашр фаолияти тўхтатилди.

Рўзнома муассисларидан бири Рустами Жоний бунинг боиси молиявий инқироз эканини билдирди. У ҳар қандай бошқа омилни рад этди.

Айни пайтда редакция ходимлари мажбурий таътилга чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тожик жамиятида катта аудиторияга эга бўлган “Фараж” ва “Пайкон” мустақил газеталари “Раштдаги воқеаларни нореал ёритганлик учун” расмийлар таъқибига учраганди.

Бир қатор хорижий ташкилотлар аралашуви билан бу рўзномалар ҳозирда қайтадан нашр этила бошлади.
XS
SM
MD
LG