Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:58

Қозоғистон Жаҳон Савдо ташкилотига аъзоликка яқинлади


Қозоғистоннинг Жаҳон Савдо ташкилотига аъзолигида сезиларли силжиш ясаган музокаралар якунига етди.

Қозоғистон Савдо ва иқтисодий тараққиёт вазири Жанар Айтжанов ҳамда АҚШ Савдо вакили, Фавқулодда ва мухтор элчиси Майкл Панке Қозоғистоннинг ЖСТ га аъзолиги доирасидаги музокараларни якунлади.

“АҚШ билан барча товар маҳсулотларига қўйилган бож солиқларига оид музокаралар бир неча йилдан буён олиб борилаётган эди ва бу жуда таранг кечган музокара бўлди”, дейилади Қозоғистон Иқтисодий тараққиёт вазирлиги тарқатган баёнотда.

АҚШ Қозоғистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан биридир ва икки давлат ўртасида товар маҳсулотларига оид музокараларнинг якунланиши Қозоғистоннинг ЖСТ га аъзо бўлиши йўлидаги муҳим босқичдир.

Қозоғистон бу ташкилотга аъзо бўлиш учун 1993 йилдан буён ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG