Линклар

Янгийўл ва Асака шаҳарлари туманга бирлаштирилади


Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси Янгийўл ва Асака шаҳарлари айни номдаги туманларга бирлаштириш таклифини маъқуллади.

Бу ҳақда Республика парламенти Қуйи палатаси матубот хизмати берган маълумотга кўра, давлат бошқарувига кетаётган бюджет харажатларини қисқартириш мақсадида шаҳар маъмуриятлари туманга қўшилади.

Август ойида айни мақсадда Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларини бирлаштириш ҳамда Зангиота, Қибрай туманлари ва Тошкент шаҳрининг Ҳамза тумани ҳудудини қисман ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
XS
SM
MD
LG