Линклар

logo-print

Афғон парламентига 17 ўзбек депутати қабул қилинди


Афғонистон Сайлов комиссияси сентябрда ўтган парламент сайловларининг якуний натижасини эълон қилди.

Комиссия раиси Фозил Аҳмад Маънавийга кўра, жами 24 номзод эришган натижалар бекор қилинган.

Парламент сайлови чоғидаги қонунбузарликлар хусусида жами 6 мингдан ортиқ шикоят аризаси тушган ва 5 миллион 600 минг овознинг қарийб чорак қисми бекор қилинган.

Мамлакат парламенти қуйи палатасидаги 249 ўрин учун 2 минг 500 номзод давогарлик қилган ва буларнинг 400 нафари аёллар эди.

Парламентга қабул қилинган депутатларнинг 17 нафари ўзбек миллатига мансуб экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG