Линклар

logo-print

Қирғизистон Ўзбекистондан кўчиб келган қирғизларга уй қуриб бермоқда


Жалолобод вилоят, Новкен тумани, Соқолди қишлоқ ҳукуматига қарашли Чек қишлоғида Ўзбекистондан кўчиб келган қирғизлар учун барпо этилаётган уйлар қурилиши якунига етмоқда. Бу ҳақда "АКИпресс-Фергана" агентлиги хабар қилди.

Туман давлат маъмуриятидан олинган маълумотга қараганда, Чек қишлоғида яшаган 24 қирғиз оиласининг уйлари қўшни давлат билан чегара аниқланганда Ўзбекистон ҳудудида қолиб қолган. Жорий йил ёзида Қирғизистон уларга уй қуриб олиш учун ер, ҳар бир оилага 200 минг қирғиз сўми миқдорида ссуда пули ажратди.

Бундан ташқари, халқаро донорлар 22 оилага 28 кв. метрли, 2 оилага 42 кв. метрли уй қуриб берди. Ҳар бир оилага 650 доллардан 950 долларгача пул берди. Ҳар оила озиқ-овқат, кўрпа-тўшак ҳамда чодирлар билан таъминланди.

Маҳаллий ҳокимият бу 24 қирғиз оиласининг янги уйларини электр қуввати билан таъминлаш учун 3,2 млн., йўл солиш учун 3,2 млн., ичимлик суви етказиб бериш учун 4,2 млн. қирғиз сўми сарфламоқчи.
XS
SM
MD
LG