Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:56

Афғонистон: сайлов натижалари яна текширилади


Афғонистон бош прокурори 18 сентябрда ўтказилган парламент сайловида йўл қўйилган қонунбузарликлар юзасидан янги тергов-суриштирув ишлари ўтказилажагини эълон қилди.

Парламентда қилган чиқиши чоғида бош прокурор Муҳаммад Алако нуфузли афғон сиёсатчиларидан бир гуруҳи Дубайда ўтказган махфий учрашув давомида сайловчилар овозларини ғайриқонуний йўллар билан қозониш тўғрисида келишиб олганлари ҳақида маълумотлар борлигини айтди.

Чоршанба куни мамлакатдаги 35 вилоятдан 34 тасида ўтган сайловнинг пировард натижалари эълон қилинди. АҚШ ва БМТ сайлов натижалари эълон қилинишини олқишлади.
XS
SM
MD
LG