Линклар

logo-print

АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқлар ўтказади


Бу ҳақдаги хабар Корея ярим оролида куни кеча юзага келган тарангликдан сўнг пайдо бўлди.

АҚШнинг Жанубий Кореядаги кучлари қўмондонига кўра, шу ҳафта охирига мўлжалланган ҳарбий машқлар Шимолий Кореянинг сешанба кунги ҳужумигача режалаштирилган эди.

Бироқ унинг баёнотида айтилишича, ҳамкорликдаги машқлар АҚШнинг Жанубий Корея билан иттифоқчилиги намойиши бўлади.

Вашингтоннинг Сеул билан иттифоқчилик муносабатларида собит эканлиги тўғрисида президент Обама ҳам сешанба куни баёнот берган эди.

АҚШ президентига кўра, халқаро ҳамжамият Шимолий Кореядан таҳдиднинг катта эканлигини тушуниши лозим.

Сешанба куни Шимолий Корея Жанубий Кореяга қарашли Ёнбен оролини ўққа тутди. Натижада жанубий кореялик икки аскар ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG