Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:52

Минскда президент Лукашенка истеъфосини талаб қилдилар


Чоршанба куни Минск шаҳрида мухолифат тарафдорларининг норозилик акцияси бўлиб ўтди. Расмий рухсатсиз ўтказилган мазкур акция иштирокчилари президент Лукашенка истеъфосини талаб қилдилар.

Тадбирда тақрибан 3000 киши қатнашди. Хабарларга қараганда, акция иштирокчилари атрофида полиция ходимлари турди, лекин улар куч ишлатмади.

Авваллари шунга ўхшаш акциялар куч ишлатиб тарқатилар эди.

Ғарб давлатлари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари президент Лукашенкани мухолифатчилар ва мустақил матбуотга тазйиқ ўтказишда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG