Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:34

Равшан Эрматов яна Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилди


Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов шу йил Жанубий Африкада ўтган Жаҳон чемпионатининг илк учрашувидан ташқари чорак финал ва ярим финал баҳсларига ҳам ҳакамлик қилган.
Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов шу йил Жанубий Африкада ўтган Жаҳон чемпионатининг илк учрашувидан ташқари чорак финал ва ярим финал баҳсларига ҳам ҳакамлик қилган.

24 ноябр куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг мукофотларни топшириш бўйича тантанали маросими бўлиб ўтди. Унда “энг яхши ҳакам” мукофоти яна ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматовга насиб қилди.

Равшан Эрматов бу шарафли номга биринчи марта сазовор бўлаётгани йўқ. У бундан нуфузли мукофотни учинчи марта қўлга киритиши.

Осиё футбол конфедерацияси матбуот хизматининг хабар қилишича, 33 ёшли Равшан Эрматов жорий йил Жанубий Африкада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида беш ўйинга ҳакам қилиш чоғида юксак профессионал маҳорат эгаси эканини яна бир карра исботлаган.

Бу гал 9,02 бал йиққан Равшан Эрматов 8,88 бал тўплаган япониялик Юичи Нишимура ва 8,8 бал жамғарган саудиялик Ҳалил ал-Ҳамдийни ортда қолдириб, Осиёнинг энг яхши ҳаками ўлароқ эътироф этилди.

Эрматов бригадасида бўлган ўзбекистонлик Рафаэл Илёсов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоровлар ҳам “Энг яхши ҳакам ёрдамчиси” мукофотига номзоди кўрсатилган эди. Бироқ бу мукофот Эрматовнинг ёрдамчиларидан кўпроқ бал йиққан япониялик Тору Сагарега тегди.

Куала-Лумпурда ўтган тантанали маросимда эркаклар ичида Саша Огненовски, аёллар ичида эса Катрин Гилл Осиёнинг 2010 йилдаги энг яхши футболчиси, деб топилди. Уларнинг иккаласи ҳам австралиялик.
XS
SM
MD
LG