Линклар

Ислом Каримов пойтахт Доҳада Қатар амири шайх Ҳамад бин Халиф Ал Сани билан музокара олиб борди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, мулоқот чоғида Қатар амири ўз мамлакати Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон-Қатар транспорт-коммуникация йўлини барпо этиш ҳақидаги Ислом Каримовнинг ташаббусига қизиқиш билдирганини айтган.

Шунингдек, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Қатар алоқаларини кенгайтириш, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар ҳам муҳокама этилган.

Икки давлат Ташқи ишлар вазирлари ўртасида атроф-муҳитни сақлаш ва туризм соҳаларида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон ва Қатарнинг Савдо-саноат палаталари тадбиркорлари Қўшма кенгашини тузиш борасида келишувга эришди.

Ислом Каримовнинг Қатарга илк сафари давомида унга Бош вазир биринчи ўринбосари ва Молия вазири Рустам Азимов, Бош вазир ўринбосари ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев ва Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ҳамроҳлик қилди.

Қатар 1991 йил декабрида араб давлатлари ичида биринчилар қатори Ўзбекистон мустақиллигини тан олган.

1997 йилда эса икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган.
XS
SM
MD
LG