Линклар

logo-print

Швейцарияда муҳожирлар борасида референдум ўтказилади


28 ноябр куни ўтказиладиган референдумда Швейцария фуқаролари оғир жиноятлар, хусусан, “зўрлаганлик, жинсий тажовуз, ўғрилик, зўравонлик содир этган, наркотиклар контрабандаси билан шуғулланган ёки ижтимоий ёрдамни суиистеъмол қилган” хорижликларни автоматик равишда мамлакатдан чиқариб юбориш ёки чиқариб юбормаслик учун овоз берадилар.

Мазкур референдум ўнг-қанот Швейцария халқ партияси (SVP) ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Бир йил олдин айни партия талаби билан ўтказилган референдум натижасида Швейцарияда янги масжид миноралари қуриш тақиқланган эди.
XS
SM
MD
LG