Линклар

Қўшма Штатлар “WikiLeaks” сайтида АҚШ ҳукуматига тегишли махфий ҳужжатлар оммага яна ошкор этилиши режаланганидан хавотир билдирди.

Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кроулей Вашингтон бу борада“энг ёмон ҳолатга тайёрланаётгани”ни айтди.

АҚШ расмийлари фикрича, “WikiLeaks” Давлат департаментига тегишли ҳужжатлар, жумладан, АҚШ дипломатларининг хорижлик расмийлар билан ўтказган муҳокамаларига оид ҳужжатларга эга.

“WikiLeaks” оммага ошкор этилиши мўлжалланган навбатдаги махфий ҳужжатлар моҳиятини ҳозирча маълум қилмади.

Сайт фақат янги махфий ҳужжатлар Ироқ урушига оид ҳужжатлардан етти баробар кўп бўлишини билдирди.

Бир неча ой олдин “WikiLeaks” Ироқ урушига оид 400 мингта махфий ҳужжатни оммага ошкор қилган эди.

Айни пайтда Фарғона.ру ахборот агентлиги “WikiLeaks” эълон қилишни режалаган махфий ҳужжатлар орасида Марказий Осиё давлатлари ҳукуматларидаги коррупцияга оид ҳужжатлар ҳам борлигини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG