Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:01

НАТО зирҳли машиналари Афғонистонга Россия орқали етказилади


Россия НАТО зирҳли машиналари Афғонистонга ўз ҳудуди орқали олиб ўтилишига рухсат берди.

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада Афғонистон Ташқи ишлар вазири Залмай Русул билан бирга ўтказган матбуот анжуманида эълон қилди.

Лавровга кўра, бу тартиб фақат НАТОнинг мина портлашидан кучли ҳимояланган бронетранспортёрларига тегишли.

Ўтган ҳафта Португалия пойтахти Лиссабонда бўлиб ўтган НАТО саммитида НАТОнинг Афғонистонга мўлжалланган юкларининг Россия ҳудуди орқали ўтиши борасида келишувга эришилган эди.
XS
SM
MD
LG