Линклар

logo-print
Ироқ телевидениеси президент Жалол Талабоний Бош вазир Нурий ал-Маликийга янги ҳукумат тузиш ваколатини берганини хабар қилди.

Ироқ қонунларига мувофиқ Бош вазир 30 кун ичида янги ҳукумат тузиши керак.

- Севимли ватанимиз Ироқдаги ҳозирги вазият инобатга олинса, менинг зиммамга юклатилган вазифа осон эмас. Бу ишни ҳеч ким якка ўзи бажара олмайди. Биз мамлакатни мураккаб вазиятдан олиб чиқишимиз учун ҳеч бир истисносиз ҳаммамиз бирга ишлашимиз ва бор имкониятни ишга солишимиз лозим, деди Ироқ Бош вазири.

Нурий ал-Маликий 2006 йилдан бери Ироқ Бош вазири лавозимида ишлаб келмоқда.

Ироқликлар янги ҳукумат тузилиши 7 март куни ўтказилган сайловдан кейин мамлакатда юзага келган сиёсий бўҳронга чек қўйишига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG