Линклар

Тожикистон пойтахти Душанбеда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Бош вазирларининг йиллик учрашуви тугади.

Йиғилишда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Саммитда чиқиш қилган Россия Бош вазири Владимир Путин ҳамкорликни кенгайтириш учун "йўл харитаси" ишлаб чиқишни таклиф қилди.

- Биз келаси ўн йилга мўлжалланган муштарак ҳаракатимизнинг "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш, ҳамда савдо ва иқтисодий ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш бўйича аниқ чоралар белгилашни таклиф қиламиз, деди Россия Бош вазири.

ШҲТ Бош вазирларининг самитида Афғонистон, терроризм, наркотиклар контрабандаси ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Душанбе йиғилишида Ўзбекистон номидан Бош вазир ўринбосари Ботир Хўжаев қатнашди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Россия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзодир.
XS
SM
MD
LG