Линклар

"Шунча бойлигимиз бўлиб¸ мардикорликда юрибмиз"

  • Абдулла Искандар

Россия бозорларидаги мардикорларнинг кўпчилиги ўзбекистонликлардир.

Россия бозорларидаги мардикорларнинг кўпчилиги ўзбекистонликлардир.

"Ҳозирги президентнинг яхши ишлари ҳам¸ ëмонлари ҳам кўп; балки ëмони яхшисидан кўпроқдир. Аммо Шавкат Мирзиëев президентликка келгудек бўлса¸ ҳолимиз баттар бўлади"¸ дейди Россиядаги муҳожирлардан бири.

Самарқандда болалар Мирзиëев ширкатига текинга темир топширмоқда,

дейди ташвиш билан самарқандлик Раҳматжон.

- Исмим Раҳмон. Самарқандданман. Каримовнинг яхши томони ҳам бор, ëмон томони ҳам бор. Ëмон томони кўпроқ. Бизлар бу ерга ишга келган. Уйда тинч. Ўғирлик йўқ, босмачилик йўқ. Шу битта яхши жойи. Ëмонлиги йигит бўлиб уй-жойни ташлаб мана бу ерга ишга келганим. Кўп ишлар минус. Машинам бор эди. Уни сотдим. Ҳаттоки уйдаги нарсаларни чиқариб сотиб, бу ерга келдимда. Мана шулар ҳаммаси минус. Бизда давлат раҳбаримиз яхши бўлса эди, мана нефтимиз бор, газимиз бор, уран бор. Бу ерда руслар билан ишлайман. Ўрислар “Шунча ерларингиз тиллодан. Нимага сизлар бу ерга ишга келасизлар?” деб сўраган эди. Мен ҳам Каримовдан рози эмасман.

Шавкат Мирзиëев тахтга ўтирса агар, у ҳам бизга минус бўлади. Бизда Шавкат Мирзиëевга тегишли бир жой бор. Шунча базаларни эгаллаб олган. Ўзбекистонинг бошқа шаҳарларини билмайман, Самарқандни биламан. Мактаблар, техникумлар, институтлар темир топширади. Нима менинг болаларим Шавкатга ҳар икки ойда 10-15 кило темир беришга қарздорми? Қоғоз дейди, темир дейди. Касалхонага борасиз. Касалхонанинг текинидан пуллиси кўп бўлиб кетган. Онамни икки марта операция қилди. Бир марта 400 доллар, бир марта 500 доллар кетди¸ дейди самарқандлик суҳбатдош.


Қуръон сурасини ҳато ўқиган қандай гуноҳга ботади?

деб гап бошлаган деновлик суҳбатдош бу савол жавобини дин билимдонларидан сўраб беринг¸ деб илтимос қилди.

- Сиз яхши биласиз, мен унчалик тил устаси эмасману, ўзбек тилида битта ҳарфни чалкаштириб ëки аралаштириб айтсангиз, калима бошқача бўладику. Айрим одамлар борки, Қуръони Каримни билмасдан ëки билиб-билмасдан хато ўқийдида. Шунақа одамлар бор. Уни ўқиган одам, эшитган одам қандай гуноҳкор бўлади деб шуни билмоқчи эдим¸ дейди деновлик суҳбатдош.


Қашқадарë меҳнат биржаси йўлланмаси билан Россияга келиб қул бўлдик¸

энди буëғи нима бўлади¸ деган саволни қўйди ўзини Қашқадарëдан деб таништирган меҳнат муҳожири.

- Биз Қашқадарëдан. Ҳозир Россиянинг Ярославлидамиз. Биз Қарши биржасидан келганмиз давлат томонидан. Биз ҳозир ëмон ночор аҳволда қолиб кетдик. Ҳеч ким қарамайди. Разрешение на работу қилиб бермаяпти. Икки ойдан ошди. Бир кишининг келганига олти ойдан ошди, разрешение на работаси йўқ. Биттаси қилиб берган экан. Фақат милиция ушласа, “шу кун келдим” деб айтиши керак экан. Бизларнинг паспортимизни олган. Бизнинг ҳеч қандай ҳужжатимиз йўқ. Бизга “ҳеч жойга чиқманглар” дейди. Биз ҳозир колхозда ишлаб турибмиз. Бизлар ночор қолганмиз ҳозир. Соат 8дан 7гача ишлатади. “Ҳеч ким сизларни тингламайди”дейди. Шунга бизлар сизларнинг номерларингизни олиб чиққан эдик¸ дейди қашқадарëлик суҳбатдошимиз.


Еримни олиб қўйишди¸

дейди бешариқлик фермер ташвиш билан.

- Мен Фарғона вилояти, Бешариқ тумани Қиëт қишлоғидан. 2008 йилда фермерликни топшириб, сабзавотчиликка беш гектар ер берган эди ҳоким. Началник милиция ўртага тушиб, беш гектар еримизнинг икки ярим гектарини олиб қўйди. Республика Бош прокурорига, президентга, вазирга хат ëзсам ҳам, туман прокурорлари тинчитиб юбораяптида¸ дейди бешариқлик суҳбатдош.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG