Линклар


“ОПОРА России” ташкилоти буюртмаси билан ўтказилган иқтисодий-ижтимоий тадқиқот натижалари Россия Жамоатчилик палатаси муҳокамасига топширилди.

Ташкилот президенти Сергей Борисовга кўра, Россияда юзага келган оғир демографик вазият меҳнат муҳожирларига бўлган эҳтиёжни йилдан-йилга оширмоқда.

Мустақил иқтисодчилар ҳисоб-китобига кўра, 2020 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажми 4-6 фоизда ўсишини таъминлаш учун Россияга 80-90 миллион меҳнатга лаёқатли аҳоли зарур. Бу эса¸ нормал иқтисодий ўсишни таъминлаш учун Россияга 10-20 миллион меҳнат муҳожири лозим¸ деганидир.

Борисовнинг айтишича¸ 2030 йилга қадар Россия аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қисми роппа-роса икки баробарга камаяди: Росстат маълумотларига кўра россияликлар сони йилига 6,4 миллионга камайиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG