Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:45

Жанубий Корея ўз мудофаа қудратини оширишни режаламоқда


Жорий ҳафта Шимолия Корея артиллерияси Жанубий Кореяга қарашли оролни бомбардимон қилганидан сўнг Сеул раҳбари мамлакат мудофаа қудратини оширишга ваъда берди.

Шимолий Корея артиллерияси Жанубий Кореяга қарашли оролни бомбардимон қилганидан сўнг Жанубий Корея президенти Ли Мюнг Бак орол мудофаа қудратини кескин оширишга ваъда берди.

23 ноябр куни 1300 одам яшайдиган оролга қилинган ҳужум оқибатида икки аскар ва тинч аҳолидан икки киши нобуд бўлди, 18 нафари яраланди.

Ҳужумдан кейин мамлакат хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисини ўтказган президент Ли Мюнг Бак Жанубий Корея навбатдаги ҳужумни қайтаришга шай туриши кераклигини таъкидлади.

Шимолий Кореяга қарши уюштирган жавоб ҳужумидан кейин Жанубий Кореядаги ахборот воситаларида мамлакат Мудофаа вазирлиги аксил амалиëтлари суст бўлгани ҳақида танқидий мақолалар пайдо бўлди.

25 ноябр куни Жанубий Корея Мудофаа вазири лавозимидан истеъфога чиқди.

- Президент Ли Мюнг Бак бугун тушдан кейин Мудофаа вазири Ким Тэ Юнгнинг истеъфосини қабул қилди, деди Жанубий Корея президенти матбуот вакили.

Минтақа давлатлари Корея ярим оролида юзага келган кескин вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Қўшма Штатлар Шимолий Кореяни жиловлаш борасида Пхеняннинг яқин иттифоқчиси ҳисобланган Хитойга босимни кучайтирмоқда. Айни пайтда¸ Шимолий Корея Жанубий Кореянинг оролда ҳарбий машқлар ўтказганига жавобан ҳужум уюштирилганини айтди.

Мазкур ҳодиса муносабати билан Хитой Ташқи ишлар вазири Ян Цзечи Жанубий Кореяга режаланган сафарини қолдирди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хонг Лей Пекинда ўз мамлакати юзага келган бўҳрон борасида АҚШ билан яқиндан маслаҳатлашув олиб бораётганини айтди.

- Хитой ва АҚШ Корея ярим оролидаги вазият хусусида яқиндан мулоқот олиб бормоқда, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.

Айни пайтда 25 ноябр куни Хитой ҳукумати Қўшма Штатлар ва Жанубий Кореянинг биргаликда ҳарбий машқлар ўтказиши борасида хавотир билдирди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Хонг Лей, "Биз Корея ярим оролидаги тинчлик ва барқарорликка путур етказиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатга қаршимиз", дея баёнот берди.
XS
SM
MD
LG