Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:47

Афғонистонда тўрт амалдор ҳибсга олинди


Афғонистонда сайлов ўтказишга масъул идораларнинг 4 нафар масъул лавозимли амалдори ҳибсга олинди.

Улар 18 сентябрда ўтказилган парламент сайлови натижаларини сохталаштирганликда айбланмоқда.

Афғонистон бош прокурори Муҳаммад Алаконинг айтишича, Мустақил сайлов комиссияси сайловнинг пировард натижаларини чоршанба куни эълон қилишга шошилмаслиги керак эди. Прокурорнинг фикрича, сайловда йўл қўйилган қонунбузарликларнинг ҳаммаси ҳали текширилиб бўлгани йўқ.

Кеча қўлга олинган тўрт амалдор устидан ўтказиладиган тергов сайловдан кейин ўтказилган шундай терговларнинг учинчиси бўлади.
XS
SM
MD
LG