Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:19

Иордан – Ироқ чегарасида нефт ташувчи танкер портлади


Натижада камида икки киши нобуд бўлди, 12 киши яраланди.

Бир неча киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Ўз исмини ошкор этмаган иорданиялик амалдорнинг маълум қилишича, танкер портлаганидан сўнг ёниб кетган, дастлабки тергов-суриштирув хулосасига кўра, ёнғин тасодиф оқибатидир.

Ироқ Иорданияга кунига 10 минг баррел нефт етказиб беради.
XS
SM
MD
LG