Линклар

Россия НАТОга йўл берадиган бўлди


Россия НАТОга қарашли бронетранспортерларни ўз ҳудуди орқали Афғонистонга ўтказишга рухсат берди.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири афғонистонлик ҳамкасби Залмай Расул билан Москвада ўтказилган матбуот анжуманида баёнот берди.

Тилга олинган масала шанба-якшанба кунлари Лиссабонда ўтган Россия-НАТО саммитида ҳал бўлган эди. Ўшанда эришилган келишувга биноан НАТОга қарашли юклар иккитомонлама – Афғонистонга ва Афғонистондан Россия ҳудуди орқали олиб ўтилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG