Линклар

logo-print

Македонияда полиция телекомпания биносига бостириб кирди


Македония пойтахти Скопье шаҳрида фирибгарлик билан боғлиқ жиноят терговини сабаб қилиб кўрсатиб, полиция кучлари маҳаллий телекомпания жойлашган бинога бостириб кирди.

Телекомпания ходимлари мазкур амалиётни сўз эркинлигига тажовуз сифатида баҳолади.

Рейд ўтказилган AlTV биноси олдида йиғилган бир неча минг норози полиция ҳаракатларини мамлакат ҳукумати олиб бораётган сиёсатни танқид қилгани учун ўтказилаётган босим, деб баҳолади.

AlTV полиция ўтказган амалиётни жонли эфирда намойиш қилди.

Македония ички ишлар вазирлиги вакили полиция ўтказган амалиётни телекомпания журналистларининг касбий фаолияти билан боғлиқ эмас, деди. Унинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот органлари телекомпанияга қарашли бошқа ширкатларнинг молиявий ҳужжатларини ўрганмоқчи.
XS
SM
MD
LG