Линклар

Кеча Тбилисида, Грузия парламенти биноси олдида мухолифат тарафдорларининг кўп минг кишилик норозилик акцияси бўлиб ўтди.

Норозилар президент Саакашвили истеъфосини талаб қилди.

Хабарларга қараганда, митингда республиканинг турли шаҳар ва қишлоқларидан келган 12 мингга яқин киши иштирок этди.

Митинг иштирокчилари "ишончсизлик ҳукми", деб аталган ҳужжат қабул қилди. Унда Саакашвилининг Грузияда авторитар бошқарув ўрнатгани айтилади.

Норозилик акциясини "Халқ мажлиси" жамоатчилик ҳаракати уюштирди.
XS
SM
MD
LG