Линклар

Деҳли Исломободдан жанггариларни сўради


Ҳиндистон ва Покистон Ташқи ишлар вазирлари.

Ҳиндистон ва Покистон Ташқи ишлар вазирлари.

Ҳиндистон Покистондан 2008 йилда рўй берган Мумбай ҳуружига алоқадор шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қилди. Ҳиндистонда 166 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган хуружнинг икки йиллиги хотирланмоқда.

2008 йилнинг ноябрида 10 нафар исломчи жанггарилар Ҳиндистоннинг молиявий пойтахти ҳисобланган Мумбайдаги бир нечта бинони уч кун давомида гаровда ушлаб турган эди.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Кришна Покистон ўз ҳудудидаги террорчи гуруҳларни йўқ қилиш ҳаракатларини ошириши ва Мумбай хуружи учун масъул бўлган Лашкари Тойиба жанггари гуруҳини жавобгарликка тортиши муҳимлигини урғулади.

Ҳужумчиларнинг тўққиз нафари ишғол пайтида йўқ қилинган ва омон қолгани Мумбай суди томонидан ўлимга ҳукм қилинган эди.

Покистонда хуружга алоқдорликда гумон қилиниб, етти киши ҳибсга олинган ва судга тортилган, лекин бирортаси айбдор, деб топилмаган эди.
XS
SM
MD
LG