Линклар

Ўзбекистон ҳукумати Шимолий Кореянинг Жанубий Корея ҳудудига қилган артиллерия ҳужумини қоралади.

“Жаҳон” расмий агентлиги тарқатган хабарномада айтилишича, “Ўзбекистон Корея Халқ Демократик Республикаси кучлари Ёнпхондо оролини артиллериядан ўққа тутгани оқибатида кўплаб фуқаролик объектларининг вайрон этилгани ва одамлар қурбон бўлганидан кейин Корея ярим оролидаги вазиятнинг кескинлашаётганидан хавотир билдиради.”

Шимолий Корея ҳаракатларини қоралаган Ўзбекистон расмий Пхеньянни “бир томонлама чораларни кўришдан тийилиш” ва “ўзаро низоларни тинч йўл билан ҳал этишга” чақирди.

Жанубий Корея Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG