Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:13

Жаслиқ қамоқхонаси бошлиғи вазир ўринбосари бўлди


Жаслиқ қамоқхонаси бошлиғи Қуролбой Бердиев Қорақалпоғистон Ички ишлар вазири ўринбосари ва Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи тарқатган бу хабарни Қорақалпоғистон Иишлар вазирлиги мутасаддиси тасдиқлади.

- Қуролбой Мирзанович вазир ўринбосари бўлди. Вазир ўринбосари ва айни пайтда Жазони ижро этиш хизмати бошлиғи бўлди. Лавозими бўйича кўтарилди. Қорақалпоғистон Ички ишлар вазири ўринбосари бўлди.

Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлигининг ўзини таништирмаган вакилига кўра, Ўзбекистондаги энг қаттиқ режимли 64/71 рақамли колония, яъни Жаслиқ қамоқхонаси бошлиғи этиб Ботир Кенжаев тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта аввал Жаслиқ махбусларининг қийноққа солинаётганига норозилик сифатида қамоқхона тутқунлари очлик эълон қилган эди.

Бундан ташқари, 64/71 колониясидаги яқинларини кўргани келган аёллар, ҳафталаб улар билан учраша олмаётгани боис бир неча кундан бери Жаслиқ маъмуриятига ўз норозилигини билдириб келмоқда.

Қорақалпоғистон чўлларидаги халқ орасида "борса келмас" деб аталадиган Жаслиқ қамоқхонасига асосан сиёсий маҳбуслар ва диний эътиқоди учун қамалганлар ташланади.
XS
SM
MD
LG