Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:40

Рио де Жанейрода зўравонликлар давом этмоқда


Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида минглаб ҳукумат кучлари наркотиклар савдоси билан шуғулланадиган бандаларга қарши олиб бораётган амалиётлар билан бир пайтда шаҳар шимолидаги камбағал маҳаллаларда зўравонликлар давом этмоқда.

Пайшанба куни зирҳли машиналар ёрдамида минглаб қўшин Вила Крузейро маҳалласидаги нарко-бандаларга қарши амалиёт бошлади.

Бу маҳаллани ишғол қилиш операцияси бир неча кун давом этган зўравонликларда 30 киши ҳалок бўлганидан кейин бошланди.

Полиция аҳоли зич яшайдиган ҳудудни ўз назоратига олганини баён қилди. Бироқ кўп сонли қуролли одамнинг қўшни туманларга қочаётгани телекамераларга тушиб қолди.

Мудофаа вазирлиги амалиётга қўшимча 800 аскар, 10та зирҳли машина ва иккита вертолётни сафарбар қилинишга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG