Линклар

Қаршида диндор тутқунлар яқинлари "тўполон" қилди

  • Ҳасанжон

Ўзбекистондаги сиëсий ва диний тутқунлар аҳволининг оғирлигига қарши ҳам ичкари¸ ҳам ташқарида норозилик тадбирлари тез-тез ўтказилмоқда.

Ўзбекистондаги сиëсий ва диний тутқунлар аҳволининг оғирлигига қарши ҳам ичкари¸ ҳам ташқарида норозилик тадбирлари тез-тез ўтказилмоқда.

25 ноябр куни Қашқадарё вилоят Миллий хавфсизлик хизмати биноси олдида тўпланган бир неча фуқаро диний мотивлар билан ҳибсга олинган яқинларининг озод этилишини талаб қилган. Воқеа жойида бўлган икки ҳуқуқ фаоли¸ шунингдек норозилар қўлга олиниб¸ суриштирувлардан сўнг кечки пайт қўйиб юборилган.


Воқеа гувоҳи бўлган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Гулшан Қораеванинг Озодликка айтишича, Ички ишлар вазирлиги ходимлари норозилик акцияси қатнашчилари билан бирга ўзи ва ҳамкасби Нодир Аҳатовни маҳаллий милиция бўлимига олиб кетишган.

- 25 ноябр куни қамалган диндорларнинг яқинлари Қашқадарë вилояти СНБсида тўполон кўтаришибди. Бу пикет ҳам эмас. Ўзлари шундай тўполон қилишган. Ўғиллари, яқинларини чиқариш талабини қўйишган. Болалари ҳам бор эди, бир чақалоқни ҳам ушлаб олишган. Чилласи ҳам чиқмаган чақалоқ бўлган менимча. Бу нарсадан бизнинг хабаримиз йўқ эди. Бизлар тасодифан бориб қолдик¸ десак ҳам бўлади. Бу нарсани тушунмай ўтирган пайтимизда, ярим соатнинг ичида бирдан 30-40та милиция босиб келдида, ҳаммамизни машинага тиқиб олиб кетди.

Озодлик: Акцияда иштирок этаëтганлар қанча эди?

- Мен ўйлайман¸ булар беш-олтита эди. Мен буларнинг ҳаммасини кўрганим йўқ. Билмайман.

Озодлик: Соат нечаларда бўлди бу воқеа?

- Мен тахминан 10.30ларда бордим. Мазам йўқ эди. Диагностикага бораман¸ деб ўтиб кетаëтган эдим. Нодир Аҳатовни СНБнинг олдида кўриб қолдим. СНБ билан диагностиканинг ораси яқин. Кейин тушиб, “Нима гап?” деган эдим, “Диндорлар жанжал кўтаришаяпти. Мен тушунмадим” деди. У киши ҳам билмайди. “Нима бўлаяпти бу ерда?” десам, “Тушунмай қолдим. Жанжал қилиб ëтишибди булар” дедилар. Биз ҳеч кимни танимаймиз ҳам.

Аралашмасдан бир чеккада турдик. Бир автобус милиция келди. Атроф ўралган эди. Мажбурий равишда тиқиб Қарши шаҳар Ички ишлар бўлимига олиб кетишди. Шу билан кечгача ушлаб ўтиришди. Диндорларнинг яқинларидан бизларга қарши кўрсатма олишибди. Бизлар уюштирган эканмиз. Бунга бизнинг умуман алоқамиз йўқ. “Кўрсатма берган бўлса, исботлаб берсин. Мен буларнинг бирортасини танимайман” дедим. У ерда “Бу ишларни ким учун қилаяпсизлар? Кимга? Ундай, бундай” деган гаплар кўп бўлди. Бизга тақашаяптики, биз организатор эканмиз.

Озодлик: Норозилик акцияси иштирокчилари қаерда қолди? Нима билан тугади?

- Уларни ҳам босиб олиб кетишган эди. Бизлардан кейин уларни ҳам чиқаришган. Показание олишган¸ дейишаяпти. Ўзлари ҳам айтишаяпти.

Озодлик: Ички ишлар бўлимидан қўйиб юборишаëтганда нима дейишди сизга? Бирор-бир гап айтишдими ëки “Боринг, кетаверинг” деб қўйиб юборишдими?

- “Жимгина юринглар. Жиноий жавобгарликка тортиб юборишимиз мумкин. Диндорлар показание берди” деди, дейди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Гулшан Қораева.

Айни пайтда Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов 25 ноябр куни Қарши шаҳрида бўлгани каби норозилик акциялари шу пайтгача пойтахт Тошкент ва республиканинг бошқа жойларида ҳам бўлиб ўтганини айтади.

- Бир хил вақтларда бу нарсалар бўлаяпти. Айниқса¸ олдинлари Тошкент шаҳрида ҳам диний эътиқод билан қамалганларнинг яқинлари бир неча марта норозилик пикетларини ўтказишган. Ҳозир бўлаëтган пикетлар, бир неча колонияларда диний эътиқод билан қамалганлар очлик эълон қилган. Сабаблари¸ асосан уларга қаттиқ қийноқлар қўллай бошлашди¸ айниқса Ҳайит пайтларида. Бир хилларининг яқинларини қўймаяпти. Шунинг учун норозилик бўлаëтган бўлиши мумкин.

Масалан¸ бир хилларини қамоқ муддатини ўтаб бўлгандан кейин яна қамашаяпти ўша ернинг ўзида ҳар хил баҳоналар билан. Яна уч-тўрт йил қўшиб бераяпти. 15 йилдан бери ўтирганлар бор. Шунинг учун¸ албатта норозилик намойиши қилади. Қаршида бўлгандан кейин¸ Қаршида қиладида.

Қашқадарëда энг кўп диний эътиқоди билан қамалганларни МХХ қилган. Шунинг учун бўлса керак¸ МХХ биносининг олдида булар норозилик акциясини ўтказган. Унақа нарсалар бўлган, бўлаяпти. Менимча, яна кўпроқ бўлади. Сабаби¸ уларни ҳеч чиқариш нияти йўқ ҳукумат тарафидан. Иложи борича яна қўшиб бериш ва ҳоказо. Мана ҳозир амнистия эълон қилган билан, мана бир неча кун қолди амнистия тугашига, диний эътиқод билан қамалганлардан кимлар чиққани бизга етиб келгани йўқ, дейда Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG