Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:59

Дума Катинь қатлиоми Сталин иши эканини тан олди


Россия Давлат думаси Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Катинь қатлиоми собиқ совет диктатори Иосиф Сталиннинг бевосита буйруғи билан амалга оширилгани ҳақидаги баёнотни қабул қилди.

Давлат думасининг Ташқи ишлар қўмитаси раиси Константин Косачёв мазкур ҳужжатни “тарихий”, дея баҳолади.

- Бизнинг бугунги вазифамиз Катинь қатлиоми ҳақидаги ёлғонлардан қутилишдир. Катинь масаласини янги даражадаги ички ёки халқаро муҳокамаларнинг мавзусига айланишини истамаймиз. Биз бу масала ёпилишини истаймиз.

1940 йилда 20 мингга яқин поляк зобитлари ва таниқли намояндаларнинг совет КГБси томонидан қатл этилгани Польша ва Россия ўртасидаги муносабатлардаги совуқчиликка сабаб бўлиб келади.

Совет иттифоқи қатлиом учун нацистлар масъул эканини айтган.
Коммунистлар партияси қарши чиққан резолюцияда “расмий совет пропагандаси” тарқатган афсоналарни ахлатга ташлаш фурсати келгани баён қилинади. Резолюцияда совет фуқароларининг ҳам Сатлин репрессиялари қурбони бўлганини таъкидланди.

Польша парламенти қошидаги Ташқи ишлар қўмитаси раиси Анджей Ҳалицки Россия Давлат думаси баёнотини олқишлади

Президент Дмитрий Медведевнинг декабр ойи бошида Польшага сафар қилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG